Кўрилди

Қарор ўзгаришсиз қолдирилди

Яқинда Андижон вилоят маъмурий судининг кассация инстанциясида Андижон шаҳар маъмурий   судининг  2019  йил 6 декабрдаги қарори бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган Д.Якубовичга оид маъмурий иш унинг кассация шикояти асосида кўриб чиқилди.

Д.Якубович кассация шикоятида Андижон шаҳар маъмурий судининг қарори билан 2 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида, яъни 5 миллион 575 минг сўм жарима жазоси тайинланганлиги, ҳозирги кунда ҳеч қаерда ишламаётганлигини эътиборга олиб, суд томонидан тайинланган жарима миқдорини камайтириб беришни, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддатини ҳам қисқартириб беришни, суднинг қарорини ўзгартириб беришни сўраган.

Кассация инстанцияси судида ҳуқуқбузар Д.Якубович ўз кўрсатмасида 2019 йил 9 сентябрь куни соат 03:00ларда бошқарувидаги “Нексия” русумли, 60 653 SAА давлат рақамли автомашинасини спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолда Андижон шаҳар, А.Темур номли шоҳ кўчаси бўйлаб, М.Лермонтов номли ва “Буюк Турон” кўчалари туташган тартибга солинган чорраҳада тўхтаб турган ҳайдовчи Б.Ҳасанов бошқарувидаги “Спарк” русумли,  60 Е 904 МА давлат белгили автомашинанинг орқа қисмига уриб, тўқнашув содир этган. Натижада “Спарк” русумли автомашинага 1 миллион 579 минг 570 сўм ҳамда “Работ транс” МЧЖга тегишли бўлган “Нексия” русумли автомашинага 6 миллион 222 минг 223 сўм миқдорда моддий зарар етказган. Ҳозирги кунда Б.Ҳасановга етказилган моддий зарарни тўлаб қўйган, “Работ транс” МЧЖга қарашли “Нексия” русумли автомашинани таъмирлаб беришга ҳаракат қилмоқда.

Кассация инстанцияси суди ҳуқуқбузар Д.Якубовичнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, келтирилган  важларини асоссиз деб баҳолаб, суд қарорини ўзгартиришга асослар мавжуд эмаслигини назарда тутиб, ҳуқуқбузар Д.Якубовичга оид суд қарорини ўзгаришсиз қолдириб, унинг кассация шикоятини қаноатлантирилмасдан қолдиришни лозим топди.

 

Ойбек БАРАКАБАЕВ, Андижон вилоят маъмурий  судининг судьяси.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *