Кўрилди

“Шерюрак Бобур” тадбири

Андижон вилоят ва туманлараро маъмурий суди судьялари ҳамда суд аппарати ходимларининг фарзандлари Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган “Шерюрак Бобур” номли қўғирчоқ театр томошасида иштирок этдилар.

Андижон вилоят маъмурий судининг ташаббусига кўра Андижон вилоят ва туманлараро маъмурий суди судьялари ҳамда суд аппарати ходимларининг фарзандлари Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 538 йиллиги муносабати билан Андиждон вилояти Қўғирчоқ театрида намойиш этилаётган “Шерюрак Бобур” қўғирчоқ театрида иштирок этишлари ташкил этилди.

Айни кунларда юртимиз бўйлаб шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги чексиз эҳтиром билан нишонланмоқда.

Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашда энг аввало буюк аждодларимизнинг тарихини ўргатишдан бошлаш, ватан келажагини янада мустаҳкамлашга омил бўлиб хизмат қилади.

Андиждон вилояти Қўғирчоқ театрида намойиш этилаётган “Шерюрак Бобур” қўғирчоқ театрида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ёшлик чоғлари, унинг ёш бўлишига қарамай ватанга мухаббати, жасурлиги ва довюраклиги акс эттирилган, бу ўз навбатида ёш томошабинларда шу каби хис-туйғуларни шаклланишида муҳим ўрин эгаллайди. Буюк сиймоларни ёшлик чоғидан фарзандлар онгига синдириш уларни келажакда етук инсон бўлишига хизмат қилади.

Давлат раҳбари ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратмоқда.

Шу хусусда давлат раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Шундан биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилиш;

иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш;

учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш белгиланди.

Бундан ташқари 2020 йил 29 декабр куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида ҳам ёшларга алоҳида эътибор қаратилди. “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишни таъкидланди.

Шунга кўра ёш авлодга боғча, мактаб ва олийгоҳда сифатли таълим-тарбия беришни йўлга қўямиз, улар жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши учун барча куч ва имкониятларни сафарбар этиш;

ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси бўлган инсонлар этиб вояга етказиш;

ўғил-қизларимизни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ташаббусларини рўёбга чиқариш, иш ва уй-жой билан таъминлашга устувор аҳамият қаратиш белгиланди.

Давлат раҳбарининг ёшларга оид давлат дастурларининг ижросини таъминлаш мақсадида судьялар ва суд аппарати ходимлари фарзандларининг маънавиятини ривожлантириш бўйича ташкил этилган маданий-маърифий тадбирларда уларнинг иштирокини таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Келгусида бу каби тадбирларни давом эттириш мақсадида вилоят маъмурий суди судьялари ва суд аппарати ходимларининг фарзандлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

 

Иброхимжон ЯКУБЖАНОВ, Андижон вилоят маьмурий судининг судья катта ёрдамчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *