Кўрилди

Вояга етгунга қадар бўлган алиментини тўлади

Мажбурий ижро бюросининг Учкўприк туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2018 йил 7 февралдаги суд буйруғига асосан қарздор С.Тоштемировдан Н.Тоштемирова фойдасига икки нафар вояга етмаган Л.Собирова ва М.Собироваларнинг моддий таъминоти учун ҳар ойлик жами даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланганди.

Қарздор С.Тоштемиров оталик бурчини бажариб, белгиланган муддатларда вояга етмаган фарзандлари учун ўз вақтида алимент пулларини тўлаб келган бўлса-да, 2020 йил ноябрь-декабрь ойлари учун 540 минг сўм алимент пули тўланмасдан қолди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор мавжуд алимент қарзини тўлаш билан биргаликда, фарзандлари учун улар 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган алимент пулини олдиндан тўлаб беришини маълум қилди.

Жорий йилнинг 22 январь куни Бюронинг Учкўприк туман бўлимида С.Тоштемиров ва Н.Тоштемировалар иштирокида ўтказилган қисқа суҳбат жараёнида қарздор давлат ижрочиси томонидан ҳисобланган 38 миллион 700 минг сўм эмас, балки 40 миллион сўм нақд пулни ундирувчига ихтиёрий равишда топширди.

Шунга кўра, ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари вақтинчалик тўхтатилди.

 

Жамолиддин ОДИЛОВ, Ўзбекистон Республи-каси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро  бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *