Кўрилди

Ота фарзанди учун алимент тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2014 йил 29 сентябрдаги суд буйруғи билан Данғара тумани, Ялтир қишлоғида яшовчи қарздор Ашурматов Дилшоджон Давлатали ўғлидан ундирувчи Ашурматова Сарвинозхон Абдураҳим қизи фойдасига бир нафар фарзанди Ашурматова Сабринахон Дилшоджон қизи вояга етгунига қадар ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланганди.

Мазкур суд буйруғи Мажбурий ижро бюросининг Данғара туман бўлимига келиб тушган бўлиб, мажбурий ижро ҳаракатлари амалга ошириб келинган ҳамда қарздордан алимент пули ҳар ойда тўлиқ ундирилган.

Шунингдек, ундирувчи С.Ашурматованинг илтимосномасига асосан қарздор билан  ўтказилган суҳбат жараёнида қарздор алимент пулини олдиндан тўлиқ тўлаб бериши мумкинлигини билдирди ва жорий йилнинг 22 январь куни Д.Ашурматов 45 миллион сўм алимент пулини ундирувчига тўлиқ санаб топширди.

Натижада мазкур ижро ҳужжати ундирувчининг аризасига асосан қайтарилди.

 

Жамолиддин ОДИЛОВ, Ўзбекистон Республи-каси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро  бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *