Кўрилди

Электрон ижро ҳужжати электрон ҳал этилди

Мажбурий ижро бюроси органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияси воситаларини жорий этилиши нафақат ушбу орган фаолияти ривожи учун, балки тадбиркорлик субъектлари манфаати учун ҳам самарали хизмат қилмоқда.

Жумладан, 2020 йил 25 декабрда Бюронинг Фарғона шаҳар бўлимига Асака туманлараро иқтисодий судининг қарздор МЧЖ шаклидаги “Fergana Oseana” қўшма корхонасидан ундирувчи “Асакаёғ” акциядорлик жамияти фойдасига 507 миллион 577 минг 529 сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати электрон тарзда келиб тушган ва ушбу ижро ҳужжати бўйича бир иш куни давомида ижро иши юритувини қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинганди.

2020 йил 26 декабрда қарздор МЧЖ шаклидаги “Fergana Oseana” қўшма корхонасига бу ҳақда маълум қилиниб, суд қарори ижроси учун 16 кунлик ихтиёрий муддат белгиланганига қарамасдан 2021 йил 11 январга қадар ижро ҳужжати талаблари бажарилмади.

Шунга кўра, мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказишга киришилиб, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ ундирувни биринчи навбатда пул маблағларига қаратиш мақсадида қарздор жамиятнинг банк ҳисоб рақамига инкассо топшириқномаси қўйилди.

Шундагина қарздор “Fergana Oseana” қўшма корхонаси 507 миллион 577 минг 529 сўм қарзини 2021 йил 18 январь кунги 13-сонли тўлов топшириқномаси билан “Асакаёғ” акцидорлик жамиятига тўлиқ ўтказиб берди. Ижро ҳужжати талабларини ўз вақтида бажармаганлиги сабабли 10 миллион 151 минг 550 сўм миқдорда ижро йиғими қўшимча ундириб олиниши ҳам таъминланди.

Жамолиддин ОДИЛОВ, Ўзбекистон Республи-каси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро  бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *