Кўрилди

Бюджетга кўп миқдорда зарар етказди

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184 ва 189-моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилган фуқаро ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, солиқларни тўламаслик мақсадида Данғара туманида қариндоши номига МЧЖ ташкил қилиб, кейинчалик ўзининг номига ўтказдириб, жамият фаолиятини ўзи ва бошқалар билан норасмий равишда юритиб келганлиги аниқланди.

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси хабарномасини инобатга олмай ушбу фуқаро 2020 йил январь-март ойларида 18 миллиард 200 миллион сўмлик товар айланмасини амалга ошириб, ҳисоботда товар айланмасини 8 миллиард 200 миллион сўмга камайтириб кўрсатиб, 1 миллиард 48 миллион сўм қўшилган қиймат солиғини яшириб, тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги ҳамда маҳсулотлар сотувидан тушган 8 миллиард 400 миллион сўм нақд пулларни назорат-касса машинасига кирим қилмай, банкдаги ҳисоб рақамига топширмаганлиги фош бўлди.

Шунингдек, МЧЖ раҳбари бошқалар билан тил бириктириб, солиқ тўламаслик ва жавобгарликдан қочиш мақсадида 2020 йилнинг январь ойида Данғара туманида  бошқа фуқаро номига яна МЧЖ ташкил этиб, жамиятнинг юридик манзилини Жиззах вилояти, Фориш туманига кўчириб, кейинги ойда қайтадан Данғара туманига электрон тарзда кўчирилишида жамиятни 526 миллион 300 минг сўм миқдоридаги солиқ қарзини ДСИдаги шахсий ҳисоб варақасидан чиқартириб юборишга эришиб, давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган жами 526 миллион 300 минг сўм миқдоридаги солиқ қарзини тўлашдан қасддан бўйин товлаб, бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказганликлари аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан МЧЖ таъсисчиси ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Раҳматжон ИСАҚОВ, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходими.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *