Кўрилди

Катта миқдордаги пулларни яшириб…

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Қўқон шаҳрида рўйхатдан ўтган МЧЖ таъсисчиси ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, жамият фаолияти юзасидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси хабарномасини инобатга олмасдан, амалга оширган 30 миллиард 119 миллион 100 минг сўмлик товар айланмасини ҳисоботларда кўрсатмасдан, 1 миллиард 701 миллион 600 минг сўм қўшилган қиймат солиғини яшириб, тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги, шунингдек, маҳсулотлар сотувидан тушган 13 миллиард 832 миллион 400 минг сўм нақд пулни назорат-касса машинасига кирим қилмасдан, банкдаги ҳисоб рақамига топширмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан МЧЖ таъсисчиси ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Баҳодиржон ҚЎЛДАШЕВ, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходими.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *