Кўрилди

“Агробанк”даги фирибгар

Департаментнинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида МЧЖ раҳбарининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, 2020 йил 4 январдан 22 декабрга қадар АТБ «Агробанк» Ўзбекистон филиалининг юридик хизмати бош юристконсульти АТБ «Агробанк» Ўзбекистон филиали билан ўз онаси ўртасида тузилган шартномага асосан қорамол сотиб олиш учун ажратиладиган 28 миллион 500 минг сўм кредитни 10 банк иш кунида ўтказиб берилиши ҳақида банк номидан сохта кафолат хатини расмийлаштириб, МЧЖ раҳбарига тақдим этиб, ундан қиймати 28 миллион 500 минг сўмлик, тирик вазндаги оғирлиги 750 килограмм бўлган 5 бош қорамолни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, талон-торож қилганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, АТБ «Агробанк» Ўзбекистон филиали юридик хизматининг бош юристконсульти ўз жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 сентябрдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4498-сонли қарори асосида бошқа фуқарога асаларичиликни ривожлантириш учун ажратилган 32 миллион 500 минг сўмлик кредит маблағини МЧЖга ўтказдириб, фуқарони алдаб, ишончига кириб, шартномадаги асалари уялари ўрнига жамият раҳбаридан 32 миллион 500 минг сўмлик 5 бош қорамолни олиб, фуқарога бермасдан талон-торож қилган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан АТБ «Агробанк» Ўзбекистон филиалининг юридик хизматини собиқ бош юристконсультига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дониёр АЗАМОВ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Фарғона вилоят бошқармаси ходими.

 

 

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *