Кўрилди

Биз ёшлар камарбастамиз

 

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ўтган йил якунида Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси кўплаб фуқаролар қатори биз ёшларни ҳам тўлқинлантириб, муносабат билдиришга чорламоқда.

Албатта, Мурожаатномада мамлакатимизнинг яқин келгусидаги режалари, бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳада бўлажак муҳим ўзгаришларга алоҳида тартиб берилиб, баён этилгани ниҳоятда тушунарли бўлмоқда.

Сўнгги вақтларда муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ёшларга берилаётган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани бизни ниҳоятда мамнун этмоқда. Тенг- дошларимиз ўртасидаги ўзаро суҳбатлардан кўриниб турибдики, биз ёшлар мустақил Ўзбекистонимизнинг келажаги буюк эканига қаттиқ ишонмоқдамиз ва барчамиз камарбаста бўлишга талабгормиз.

Албатта, ҳозирча биз талаба ёшлар сифатида ўқув муассасаларида пухта билим олишимиз, устоз-муаллимларимизнинг ўгитларини ўзлаштириб, катта ҳаётга тайёр бўлишимиз талаб этилмоқда. Бу ўринда мен ўқиётган Фарғона юридик техникумининг ўқувчи ёшлари орасида билимга чанқоқ, интилувчан, келгуси режалари улкан бўлган тенгдошларимиз жуда кўпчиликни ташкил этади.

Шундай экан, энг аввало, ҳуқуқий билимларни пухта ўзлаштириб, сўнг олган билимларимизни халқимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш йўлида сарф этиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

 

Нигора Шукрулло қизи ОБИДОВА, Фарғона юридик техникумининг 14/19-гуруҳ ўқувчиси. 

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *