Кўрилди

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг йўл

Ўзбекистон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига 2020 йил давомида 278 та мурожаатларда 340 та масалалалар қабул қилинди. Масалаларнинг 222 таси ижобий ҳал этилди. Мурожаатларнинг 68 таси “Call-марказ” орқали, 9 таси портал орқали, 95 таси сайёр қабуллар орқали ва 106 таси бевосита қабулхонага келиб тушган эди.

2020 йилда Ўзбекистон туманига 6 та корхона томонидан импорт ҳисобидан технологиялар олиб келинди. Ўрганиш жараёнида паррандалар боқиш технологиялари, цемент ишлаб чиқариш линияси, шлакаблок ишлаб чиқариш технологияси, гипс кукунини ишлаб чиқариш линияси, гипс ишлаб чиқариш линияси, гипсакартон ишлаб чиқариш линиялари олиб келинганлиги аниқланди. Шундан 2 та корхоналар томонидан олиб келинган технологиялар коронавирус пандемияси сабабли чет эллик мутахассислар етиб келолмаганлиги сабабли ишга тушириш жараёни 2021 йилга қолдирилди.

Маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулотларини кўпайтириш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида давлатимиз томонидан бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 январда “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарор глобал коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш, савдо бозорларининг қисқариши оқибатида иқтисодиётнинг қатор тармоқ ва соҳаларидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаоллигини чекловчи омилларни қисқартириш, шунинг- дек, маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ва номенклатурасини кенгайтириш, давлат харидлари тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириб бориш ҳисобига саноат ишлаб чиқаришида қўшилган қиймат занжири яратилишини таъминлашга имкон беради.

Бундан ташқари, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) давлат харидларидаги иштирокини вақтинчалик тақиқлаш механизмини жорий этиш, шунингдек, халқаро    тажрибага мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт товарларнинг CIP (Ўзбекистон) нархидан 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда преференция қўллаш белгиланганди.

 

Назиржон УЗАҚОВ, Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманидаги Бош вазир қабулхонаси мудири.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *