Кўрилди

Бизнес-омбудсман – тадбиркорлик ҳимоясида

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девонининг Наманган вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан ўзига юклатилган асосий вазифалар ва йўналишлар асосида фаолият юритган ҳолда тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

 Чунончи, амалга оширилаётган ишларга қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, 2020 йилда қуйидаги йўналишларда ишлар олиб борилганини кўришимиз мумкин:

Ўтган давр мобайнида Бизнес-омбудсман девонининг вилоятдаги ходимлари томонидан тадбиркорлардан 2020 йилда 228 та  мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 119 таси (66  фоизи) ижобий ҳал этилди, 61 тасига (34  фоизи) ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Мурожаатларнинг 21,8 фоизи (47 таси) банк-кредит, 18,5 фоизи (40 таси) ер, компенсация ва маҳаллий ҳокимият органлари қарори (хатти-ҳаракати), 9,3 фоизи (20 таси) шартномавий муносабатлар, 7,4 фоизи (16 таси) рухсатнома ва лицензия, 6,9 фоизи (15 таси) солиқ, 5,1 фоизи (11 таси) суд қарорлари ижроси ҳамда қолган қисми бошқа масалаларга оид мурожаатлардир.

Мурожаатларнинг 32 фоизи (69 таси) Наманган шаҳрига, 15,2 фоизи (33 таси) Поп, 13 фоизи (28 таси) Чуст, 12 фоизи (26 таси) Чортоқ туманларига, қолган 27,7 фоизи (60 таси ) бошқа туманлар ҳисобига тўғри келди.

Келиб тушган мурожаатлар, ўтказилган текшириш ва таҳлиллар асосида тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан 109 та таъсир чоралари (8 та даъво ариза, 21 та тақдимнома, 2 та хулоса, 7 та огоҳнома ва 71 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги баённома расмийлаштирилган) қўлланилди.

Судларга киритилган 473 миллион 807 минг сўмлик даъво аризаларининг барчаси тадбиркорлар фойдасига ҳал этилди.

Давлат органларига аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан киритилган тақдимномалар ва хатлар асосида ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармаган 25 нафар раҳбар-ходимлар интизомий жавобгарликка тортилган бўлса, 2 нафари вазифасидан озод этилди.

Вакилнинг ишни давлат органи ёки бошқа ташкилот ёхуд мансабдор шахс томонидан ниҳоясига етказилиши зарурлиги ҳамда давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ёхуд мансабдор шахснинг қарори ўзгартирилиши ёхуд бекор қилиниши кераклиги ҳақидаги хулосаси асосида 96 та ноқонуний ҳужжатларнинг бекор қилиниши таъминланди.

Вакил девонининг Наманган вилоятида фаолият кўрстувчи ходимларининг хатлари ва сўровлари асосида тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб-рақамларига солиқ ва мажбурий ижро органлари томонидан қўйилган 4 та инкасса тўлов топшириқномаларини ва 2 та тақиқни олинишига, ортиқча ундирилган 156 миллион сўм пул маблағларини тадбиркорлик субъектига қайтарилишига, шунингдек, тадбиркорларга асоссиз ҳисобланган 134 миллион 200 минг сўм солиқ тўловини ҳисобдан чиқарилишига эришилди.

Асоссиз қўлланилган таъсирчан солиқ механизмини бекор қилиниши натижасида солиқ органлари томонидан ундирилган 380 миллион сўм пул маблағларини тадбиркорлик субъекталарига қайтарилиши ва банк ҳисоб-рақамларига қўйилган инкассо тўлов топшириқларини олиниши таъминланди. Масалан, “GOLDEN-SILK” МЧЖнинг таъсирчан солиқ механизмини тўхтатилиши юзасидан қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, 2020 йил 17 ноябрдаги Янгиқўрғон туман ҳокимлигининг 15/666-сонли хулосаси билан таъсирчан солиқ механизмини тўхтатилиши таъминланди.

50 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги фуқроларга салкам 4 миллиард 701 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилишига кўмаклашилди. Масалан, “VODIY OROM SOHILI” МЧЖнинг мурожаати асосида унга тақдим қилинган 26 фоизлик кредит ҳужжатлари қайта расмийлаштирилиб, имтиёзли асосда 1 миллиард миқдорида банк кредити олиб берилишига эришилди. Натижада “Сув қадоқлаш ускунаси ва сув идишлари учун капсулалар” сотиб олиниб, чет давлатлар минерал сувлари билан баҳслаша оладиган экспортбоп минерал сув ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Тақдимнома ва хатлар асосида 8 та тадбиркорлик субъектига 706 минг 600 квадрат метр ер майдонларининг ажратилишида ва расмийлаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилди. Масалан, ЯТТ Абдувоҳид Ғаппоров томонидан 2005 йилда республика кўчмас мулк биржаси орқали сотиб олинган “Автогараж” бино-иншоотлари ваколатли давлат органларининг тегишли чора-тадбирлар кўрмаслиги ва мурожаатларига эътиборсизлиги оқибатида, 15 йил давомида тадбиркорнинг мулкка бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилмасдан, унинг сарсон бўлишига сабаб бўлганлиги аниқланиб, тадбиркорнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши ва 2020 йил 15 июлда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланди.

Бундан ташқари, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали берилишини ташкил этилишида 2 минг 500дан ортиқ қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, қонун бузилишларга йўл қўйган 20дан ортиқ шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги масаласи ҳал этилди.

Қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида йўл қўйилишини олдини олиш юзасидан 10 га яқин тақдимномалар киритилиши таъминланди.

Кўрилган чоралар натижасида вилоятда ҳозирги кунда 970 та бўш ер участкаси аниқланиб, уларнинг 577 таси «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасига юборилди, 195 та ер майдонлари сотилиши таъминланди.

Пандемия шароитида қийинчилик ва тўсиқларга учраган тадбиркорлик субъектларига амалий кўмак бериш мақсадида 2 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари билан суҳбат ўтказилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги 5409-сонли Фармонига кўра, алкоголли маҳсулотни чакана сотиш ҳуқуқига ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотни сотиш ҳуқуқига рухсат бериш гувоҳномасини расмийлаштириш муддатларини бузган туман солиқ инспекциялари, қурилиш бўлимлари, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ДУК туман бўлимларининг 11 нафар раҳбар ва ходимлари маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда 100дан ортиқ лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатларнинг ўз вақтида расмийлаштириб берилиши таъминланди.

Шунингдек, пандемия шароитида асоссиз фаолияти тўхтатилган 279 нафар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятлари қайта тикланди. Жумладан, Учқўрғон туман ҳокимининг 2020 йил 31 мартдаги 264-сонли қарори билан 279 та якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига зид равишда тўхтатилганлиги аниқланиб, Вакилнинг тақдимномаси асосида мазкур қарорни бекор қилиниши ва тадбиркорнинг фаолиятини қайта тикланиши таъминланди.

“Мехмаш” МЧЖнинг мурожаатини ўрганиш давомида инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг тегишли қарори “металлопрокат” маҳсулотига ўрнатилган чекловни бекор қилиш юзасидан берилган таҳлилий маълумот асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли кўрсатмаси билан “котанка” товарига қўйилган чеклов бекор қилинди. Натижада “Мехмаш” МЧЖнинг 750,8 тонна қиймати 386 минг 700 АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулоти божхона режимига расмийлаштирилиши таъминланди.

Наманган вилоятига импорт қилинаётган технологик ускуналардан самарали фойдаланиш доимий мониторинг қилиниб, уларни ишга тушириш бўйича тадбиркорларга яқиндан ёрдам бериб келинмоқда ва бу борадаги ишчи гуруҳларнинг амалга оширган ишлари мувофиқлаштирилиб, Республика ишчи гуруҳига маълумотлар бериб борилмоқда. Жумладан, 2020 йилнинг 12 ойида 134 нафар тадбиркор томонидан 21 миллион 294 минг 600 долларлик 226 та технологик ускуналар импорт қилинган бўлиб, шундан 116 нафар тадбиркорнинг 17 миллион 37 минг 500 долларлик 206 та технологик ускунаси ишга туширилган ва 1 минг 276 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Қолган 18 нафар тадбиркорнинг 4 миллион 257 минг 100 долларлик 20 та технологик ускунасини ишга тушириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳамда ноқонуний текширишларнинг ўтказилишини олдини олиш юзасидан ўтказилган мониторинглар натижасида 700 га яқин қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, назорат қилувчи органларнинг 24 нафар мансабдор шахсларининг маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилди, 3 та назорат қилувчи органларга йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида йўл қўйилишини олдини олиш юзасидан тақдимномалар киритилди.

 Нематилла АБДУЛЛАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Бизнес-омбудсман Девонининг Наманган вилоятида фаолият кўрсатувчи бош инспектори.

 

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *