Кўрилди

Кураш мусобақасининг туман босқичи бўлди

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4881-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда курашни умумхалқ спортига айлантириш мақсадида ўтказилаётган “Вилоят прокурори соврини” мусобақаси ҳақида муқаддам маълумот берилган эди.

2021 йил 25 январь куни Данғара туманида мусобақанинг туман босқичи якунланиб, тадбирда иштирок этган Фарғона вилоят прокурори У.Б.Қосимов томонидан кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритган курашчи ёшларга Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.

Мусобақада ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинидан жами 140дан ортиқ полвонлар қатнашиб, тадбирлар доирасида ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ҳам намойиш этилди.

 

Суратда: ғолибларни тақдирлаш маросими.

 

Нодиржон ДЖАЛОЛОВ, Фарғона вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *