Кўрилди

Қонун устуворлиги, адолат барқарорлиги ҳар нарсадан устун

Инсон омилига эътибор, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамият ва давлат манфаатлари муҳофазасини таъминлаш прокуратура органлари зиммасидаги бурч, шараф ва масъулиятни тобора оширмоқда.

Наманган вилояти прокуратураси органларининг навбатдаги ҳайъат мажлиси шу нуқтаи назардан танқидий-таҳлилий руҳда ташкил этилди. Унда ўтган 2020 йилдаги фаолият сарҳисоб қилиниб, таҳлил ва хулосалардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилиши зарур бўлган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Кун тартибидаги масала муҳокамаси жараёнида эҳтиёжманд оилаларга амалий ёрдамлар кўрсатиш, аҳолини иш билан таъминлаш, ижтимоий нафақалар тўланиши, соғлиқни сақлаш, шу жумладан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, юқумли касалликларни олдини олиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва ёрдамга муҳтож, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёшлар билан ишлаш, вилоятда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жиддий эътибор қаратилди.

Прокуратура органлари фаолиятига ошкоралик бериш, халқ билан ҳамнафаслик, одамларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига эришиш учун уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасига ҳамиша, ҳар он юксак даражада эътибор қаратиш муҳимлиги таъкидланди.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилган барча чоралар натижасида жами 7 минг 986 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, 1 минг 675 та қонунга зид ҳуқуқий ҳужжатлар қонунга мувофиқлаштирилди, қонунбузишларни бартараф этиш юзасидан жойларга 945 та тақдимномалар киритилди, судларга 3 миллиард 600 миллион сўм зарарни ундириш ҳақида 120 та ариза киритилди, 144 нафар шахс келгусида қонун талабларини бузмаслик ҳақида расман огоҳлантирилди, 2 минг 256 нафари интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, қўпол қонунбузиш ҳолатлари бўйича 342 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Текширишлар ва тергов ишлари давомида 22 миллиард сўмдан ортиқ зарарлар ундирилиши таъминланди.

Прокурорларга бириктирилган секторлардаги 8 минг 683 та эҳтиёжманд оилаларда яшовчи 12 минг 443 нафар (100 фоиз) меҳнатга лаёқатли ишсизлар иш билан таъминланди, 110 та оилага қорамол, 148 та оилага қўй ва 486 та оилага парранда, 19 та оилага асалари уяси тарқатилди, 309 та оилага иссиқхоналар қуриб берилди.

Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 206 миллион сўм пул маб- лағлари, 508 миллион 700 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 23 миллион 700 минг сўмлик дори-дармон, 24 миллион 100 минг сўмлик коммунал тўловлар тўлаб берилди, 711 миллион 200 минг сўмлик бош- қа ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, ўзгалар парваришига муҳтож ва кам таъминланган фуқароларни ҳимоя қилиш борасида прокурорларнинг аралашуви билан 993 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 79 нафар фуқаронинг кечиктирилган 84 миллион сўм иш ҳақлари тўлаб берилди, 310 миллион сўм етказилган зарарлар ундирилди, судларга фуқаролар манфаатини кўзлаб 30 миллион 300 минг сўмни ундириш юзасидан 11 та даъво ариза киритилди.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини ошириш доимий эътиборда бўлиб келмоқда.

Хусусан, вилоятда оилавий ажримларнинг олдини олиш мақсадида вилоят прокуратураси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, ИИБ ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида қўшма фармойиш тасдиқланиб, унга асосан шаҳар ва туманларда ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

Ўтказилган ҳамкорликдаги тадбирлар натижасида 5 минг 485 та ажрим ёқасига келиб қолган оила аниқланиб, уларнинг 5 минг 52 таси яраштирилди, 2 минг 326 та норасмий никоҳ асосида яшаётган 1 минг 746 та оиланинг никоҳи расмийлаштирилди.

Шунингдек, 694 нафар аёлларнинг банд- лиги таъминланди, 1 минг 664 нафарига моддий ёрдам ва нафақа пуллари тайинланди, 557 нафарига тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун кўмаклашилди, 2 нафарига ногиронлик гуруҳи белгиланди, 92 нафарига имтиёзли арзон уй-жой олиш учун бошланғич бадал тўлаб берилди ва 94 нафарига бошқа манзилли ёрдамлар кўрсатилди.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва фаолиятига тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш борасида ўтказилган тизимли тадбирлар давомида 2 минг 799 та фаолиятини давом эттиришга тўсиқ бўлаётган тадбиркорларга кўмак берилиб, муаммолари ҳал этилди. Уларни 744 тасига 64 миллиард сўм кредит, 124 тасига 423 гектар ер, 41 тасига бўш бино ажратилиши, 726 тасини коммуникация тармоқларига уланишига кўмаклашилди ва 1 минг 164 тасининг бошқа муаммолари ҳал этилди.

Ўтган йил давомида прокурорлар кўмаги билан 592 та тадбиркорлик субъекти фаолияти қайта тикланиб, 2 минг 495 та иш ўрни яратилди.

Жумладан, назорат тадбирларида 1 минг 38 та ҳолатда тадбиркорлик субъект- ларига нисбатан қонунбузилишлар содир этилганлиги аниқланиб, 119 та прокурор назорати қўллаш орқали 506 миллион сўм ҳақлари ихтиёрий ундирилди, 868 нафар тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди.

Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш борасида фермер хўжаликларига 3 минг 161 гектар ер майдони, 939 тонна минерал ўғит, 287 тонна нефть маҳсулоти, 11 тонна чигит, 195 тонна буғдой, 81 қути ипак қурти ва 13 тонна омухта ем маҳсулоти, 60 дона техника, 292 миллион сўмлик эҳтиёт қисмлар, 10 миллиард 600 миллион сўм кредит, 18 миллиард 500 миллион сўм иш ҳақи, 1 миллиард 700 миллион сўм нақд пул олишда, 2 миллиард сўмлик дебитор қарзларни ундиришда, 80 миллион сўмлик кредитор қарздорликлари тўланишида, 72 та фермер хўжалигига рўйхатдан ўтиш ва банкда ҳисоб-рақами очишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Вилоят прокуратураси органларининг барча тезкор ходимлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ҳамда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармалари       бошлиқлари ҳамда шаҳар-туман бўлими бошлиқлари ўзлари учун қонун ҳимоячиси деган шараф ва масъулиятга муносиб бўлиш, ғоят зарур ва долзарб бўлган, кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни белгилаб олдилар.

 

Бахтиёр МАМАДАЛИЕВ, Наманган вилояти прокуратурасининг бўлим бошлиғи.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *