Кўрилди

Оталик факти белгиланди

Қўқон шаҳар, “Буюк Турон” кўчаси, 36-уй, 34-хонадонда яшовчи фуқаро Н.Абдуллаеванинг фарзанди Б.Абдуллаевга нисбатан оталикни белгилаш учун судга ариза киритишда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаати шаҳар адлия бўлими томонидан ўганиб чиқилди.

Фуқаронинг мурожаати ўрганилганда, фуқаро Н.Абдуллаева
2014 йилдан фуқаро К.Пирматов билан шаърий никоҳдан ўтиб яшаб келганлиги, турмушлари давомида 2016 йил 28 ноябрь куни Билол исмли фарзанд кўришганлиги маълум бўлди.

Қонуний никоҳ бўлмаганлиги сабабли фуқаро Н.Абдуллаева фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини ёлғиз она сифатида олган.

2019 йил 2 сентябрь куни Билолнинг отаси К.Пирматов бошидан олган жароҳати туфайли оламдан ўтган. Фуқаро Н.Абдуллаева боласи улғайиб қолганлиги сабабли шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғи К.Пирматовнинг фамилиясига ўтказиб, боланинг отаси сифатида қайд этттирмоқчи бўлган. Бироқ, шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан рад жавобини олган.

Шу боис, Қўқон шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судига оталикни тан олиш фактини белгилаш ҳақида ариза киритилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суднинг 2020 йил 29 январь кунги ҳал қилув қарорига асосан ариза қаноатлантирилиб, Абдуллаев Билолнинг отаси деб К.Пирматов белгиланди.

Эркин Маҳмудов, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар адлия бўлими бошлиғи.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *