Кўрилди

Пандемия даврида аҳоли бандлигини таъминлаш ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

Жаҳон миқёсида коронавирус инфекцияси тарқалиши иқтисодиётга катта зарар етказиши ва истеъмол ҳажмларининг кескин қисқариши, глобал ишлаб чиқариш занжирлари ва савдо алоқаларининг издан чиқиши, дунё молия бозорларида хомашё товарлари нархининг пасайиши ва конъюнктуранинг ёмонлашувини келтириб чиқарди. Коронавирус пандемиясининг дунё миқёсида кенг тарқалиши миллионлаб ишчилар ва корхоналарни хавф остига қўйиб, меҳнат бозорларининг заифлигини кўрсатди. Бу эса ўз навбатида, аҳоли бандлиги масаласига ҳам ўз таъсирини кўрсатиб келмоқда.

Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам мазкур омиллар таъсир қилмоқда, бу эса ўз навбатида ушбу ҳолатнинг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича самарали олдини олувчи чоралар кўришни талаб қилади. Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш вазифаларни юкламоқда.

Аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Халқаро меъёрларда белгилангани каби юртимизда ҳам ҳар бир шахснинг меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган.

Аҳоли бандилиги масаласи бугунги коравирус пандемияси шароитида янада долзарблик касб этмоқда. Маълумки, COVID-19 туфайли дунёнинг барча мамлакатларида ишсизлар сони ортиб бормоқда. Бу глобал иқтисодиётнинг умумий муаммосига айланди. Ана шундай таҳликали шароитда Ўзбекистонда ушбу масала Президент, Парламент ва Ҳукуматнинг домий диққат марказида бўлиб турибди. Давлатимиз раҳбари 22 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда ҳам айнан аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан қабул қилинган “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонуни бугунги кун талабига мос равишда тўғридан-тўғри амал қилувчи хусусиятга эга бўлиб, 3 та қонун, давлатимиз раҳбарининг 12 та Фармон ва қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг бандлик ва меҳнат бозорини тартибга солиш, меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича қабул қилинган 40дан ортиқ меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган ҳуқуқий нормаларни ўзида жамлаган.

Янги қабул қилинаётган қонун Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди, унда бандлик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари, йўналишлари ва воситалари аниқ очиб берилмоқда. Меҳнат органларининг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги ваколатлари кенгайтирилмоқда. Қонун билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлар кучайтирилмоқда. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этишнинг асосий йўналишлари тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларда баён қилинмоқда.

Алоҳида янги моддаларда бандликни таъминлашда хусусий бандлик агентликлари иштироки, янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш, жамоат ишлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, микрокредитлаш дастурларини молиялаштириш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармалари маблағларидан самарали фойдаланиш тартиблари белгилаб берилган.

Шунингдек, ишсиз шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш кафолатлари кучайтирилмоқда. Хусусан, банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш, рўйхатдан ўтказиш, энг муҳими ва эътиборли жиҳати фаол иш қидираётган ишсизларга нафақа тайинлаш ва тўлаш шартлари батафсил кўрсатиб ўтилмоқда.

Қонун нормалари билан меҳнат бозори ва бандлик, меҳнат ресурслари баланси, ташкил этилаётган иш ўринлари ҳақидаги холис, мунтазам янгилаб бориладиган маълумотлар базасини ўз ичига олган, иш берувчилар ва ходимларга меҳнат муносабатларини электрон шаклда расмийлаштириш, ишга жойлашишнинг шахсга доир тарихи, бўш (вакант) иш ўринлари, ходимларнинг сон ва сифат таркиби тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ҳамда сақлаш учун электрон ахборот тизими – «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобидан бериладиган молиявий ёрдам – субсидиялар, ажратиладиган пул маблағлари ва моддий ресурслар – грантларнинг кимлар ва нима мақсадларда берилишига оид нормалар алоҳида моддаларда белгилаб берилмоқда.

Шуни алоҳида таъқидлаш керакки,  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, 10 триллион сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилган бўлиб, унинг асосий йўналишлари этиб қуйидигалар  белгиланган:

биринчидан, коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича қуйидаги тадбирларни молиялаштириш, шу жумладан, тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш;

иккинчидан, тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлаш, жумладан, республика ҳудудларида иқтисодий фаолликни ва бандликни кенгайтиришга қаратилган қўшимча инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш;

учинчидан, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, шу жумладан, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича чораларни кучайтириш ва нафақа олувчилар сонини ошириш, Жамоат ишлари жамғармасига жамоат ишларини кенгайтириш, “Ишга марҳамат” мономарказларини ва касбга тайёрлаш марказларини ташкил қилиш, шунингдек, меҳнат мигрантларини касбга ва тилга ўргатишни ташкиллаштириш орқали уларни қўллаб-қувватлаш.

Таҳлилларга кўра, пандемия иқтисодиётнинг хизмат кўрсатиш, қурилиш каби қатор соҳалари, кичик бизнесда фаолият юритаётган ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига салбий таъсир кўрсатди.

Мамлакатимизда инқирозга қарши амалга оширилган чоралар ХМТнинг пандемияга қарши кураш борасида ишлаб чиққан тўрт асосий тамойилларига тўла мос келади. Юртимиздаги саъй-ҳаракатлар иқтисодиёт ва бандликни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш корхоналари, улар даромадлари, иш ўринларини сақлаб қолишни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, меҳнат муносабатлари иштирокчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ўзаро ижтимоий мулоқотга қаратилгани билан аҳамиятли.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан турмуш шароити оғир оилалар бандлигини таъминлаш орқали улар даромадларини яхшилаш тартиби ишлаб чиқилди. Жамоатчилик жамғармаси маблағлари ҳисобидан 230 мингга яқин ишсиз ҳамюртимиз иш билан таъминланди, 33 мингдан зиёд оилага шахсий томорқани ривожлантириш ва қишлоқ хўжалик кооперативларини ташкил этиш учун субсидиялар берилди.

Шунингдек, аҳоли ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш учун берилган субсидиялар ҳисобига 3 минг нафар ҳамюртимиз иш билан таъминланди, 20 минг кишига ишсизлик нафақаси берилди.

Мамлакатимизда қонун устуворлиги, гендер тенглиги, иқтисодий фаолиятнинг барча жабҳаларида меҳнат муносабатлари иштирокчилари ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида халқаро меҳнат стандартларини миллий қонунчиликка татбиқ этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Айни вақтда, коронавирус пандемияси шароитида меҳнат қонунчилигини қайта кўриб чиқиш зарурати пайдо бўлгани айтиб ўтилди. Кўпгина корхона ва ташкилотлар карантин-чеклов чоралари шароитида ўз фаолиятларини масофавий тартибга мослаштиришди. Бундай иш тартибига ўтиш ва барча меъёрларга риоя қилишни таъминлаш мақсадида Меҳнат вазирлиги «Ходимларни масофавий иш усулига ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги Низом»ни ишлаб чиқди ва жорий этди.

Низом карантинга оид чоралар амал қилиш даври учун тасдиқланган бўлсада, мамалакатимиз меҳнат муносабатлари соҳасидаги ноодатий иш билан бандлик бўйича дастлабки асос солувчи меъёрий–хуқуқий хужжат сифатида иш берувчилар ва ишга ёлланувчилар томонидан фойдаланилмоқда. Қайт этишимиз лозимки, мамлакатимизда карантин даврида ижтимоий тармоқлар орқали ўтказилган онлайн сўровнома маълумотига кўра, қарийиб 30 фоиз корхона ва ташкилотларнинг ходимлари масофавий иш усули тартиби бўйича фаолият юритаётганини қайд этди.

Ходимлар масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ишларини ўз уйларида, оиласи билан бажаришлари учун эркинлик берилди. Масофавий ишга вақтинчалик ўтказилган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашда қонун нормаларга амал қилинди. Ходимларни мослашувчан иш графигига ўтказганингизда уларнинг таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатларида ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларини сақлаб қолинган. Мослашувчан иш графигига ўтказилган ходимларга меҳнат ҳақини ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда тўланади.

Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган, жумладан карантинга ёпилган муассасалар ходимлари, карантиндаги фуқаролар ва уларга қаровчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, карантиндаги фарзандларига қараётган ота-оналарни ишдан бўшатишга мутлақо йўл қўйилмайди. Уларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси юз фоиз тўлаб берилади.

Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари фаолияти тўхтаб турган даврда тарбияланувчилар ва бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга йиллик меҳнат таътилидан фойдаланишнинг йиллик режасидан қатъи назар йиллик меҳнат таътили тақдим этилди.

Иқтисодий фаоллик пасайган пайтда аҳоли бандлиги масаласи алоҳида эътибор талаб этади. Шу боис Инқирозга қарши жамғармадан Жамоат ишлари жамғармасига қўшимча 200 миллиард сўм ажратилади. Ушбу маблағлар одамларни иш билан таъминлаш, бунинг учун маҳаллаларда қўшимча инфратузилма объектлари қуришга йўналтирилди. Шунингдек, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига 500 миллиард сўм қўшимча маблағ берилиб, иш ўринлари яратадиган бизнес субъектларга кўмаклашилди.

Меҳнатга оид миллий ва халқаро нормалар инқироздан сўнг барқарор ва адолатли тикланиш мақсадидақабул қилинаётган сиёсий чораларнинг тасдиқланган ва ишончли пойдевори ҳисобланади. Халқаро меҳнат ташкилоти эркак ва аёлларни тенг ҳуқуқлар асосида, эркинлиги, хавфсизлиги ва қадр-қимматини инобатга олиб, муносиб ва самарадор бандлик билан таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган халқаро меҳнат нормалари тизимини ишлаб чиқган.

Мазкур масалалар миллий қонунчилигимизда, Меҳнат кодекси, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва меҳнат муносабатларини тартибга солувчи, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топган.

СOVID-19 пандемияси шароитида мехнат муносабатларини йўлга қўйишда меҳнат стандартлари компас вазифасини бажаради.

Биринчидан, ХМТнинг меҳнат стандартларида меҳнат муҳофазаси ва меҳнат шароитлари, алоҳида тоифадаги ходимлар ҳимояси, меҳнатга оид муносабатларда камситишнинг (дискриминиация) таъқиқланиши, бандлик ва ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалаларда миллий ва халқаро меҳнат стандартларини бажариш, ходимлар, иш берувчилар ва хукуматни COVID-19 пандемияси шароитида муносиб меҳнатни таъминлашида кафолати дейишимиз мумкин.

Иккинчидан, ХМТнинг меҳнат стандартларида бандлик, ижтимоий ҳимоя, меҳнатга ҳақ тўлаш, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, меҳнат соҳасида ҳамкорликка оид аниқ берилган инсон манфаатига йўналтирилган сиёсий тавсиялар инқироз ва унинг оқибатларини енгиб ўтишда ёрдам беради.

Учинчидан, ХМТнинг меҳнат стандартлариходимларнинг касалликларга чалиниши эҳтимолини камайтириш, уларнинг меҳнат қилиши учун хавсиз шароит яратиш имконини беради

Файзулло МЎЙДИНОВ,

Андижон вилояти, Улуғнор тумани адлия бўлими бош масаҳатчиси.

Дўстларингизга улашинг:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *