ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛИБ, СУДГА ОШИРИЛДИ

Қува туманида яшовчи фуқаро хонадонида сақлаб келган ва етиштираётган гиёҳванд моддалари ИИО текшируви давомида аниқланди.

Қува туманида яшовчи, 1992 Йилда туғилган А.Э.  2018 йил август ойи ўрталарида Қува туманидаги Гулистон МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган ариқ бўйидаги қаровсиз ер майдонида ўсиб ётган ёввойи наша ўсимлиги шохларидан териб, қуритиб, тайёрлаб, келгусида ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда яшаш хонадонида сақлаб келган.

Бундан ташқари, А.Э. 2019 йил март ойи бошларида яшаш хонадонида томорқасидаги шафтоли кўчатлари орасига беш туп таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган наша гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, парваришлаб, агротехник ишлов бериб, етиштириб келган.

2019 йил 5 октябрь куни Қува тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида А.Э.нинг яшаш хонадони томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш хонадони томорқасидаги шафтоли кўчатлари орасида 5 туп наша ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида А.Э.нинг яшаш хонадонини айвони остидаги хашаклар орасидан бир дона оқ рангли сумкага солинган яшил рангли ўткир ҳидли наша гиёҳванд моддаларини кўп миқдорда сақлаб келаётганлиги ҳам аниқланди.

Ўтказилган суд кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, А.Э.нинг яшаш хонадони томорқасида аниқланган ўткир ҳидли, яшил рангли, қуритилмаган наша ўсимлигига ўхшаш бўлган ўсимликдан олинган барг намуналари, ёнлари аррасимон шаклда ва ўзига хос ҳидга эга бўлган ўсимлик модда таркибида фаол гиёҳванд модда – тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу ўсимлик “каннабис” (наша) ўсимлиги эканлиги, унинг  соф оғирлиги 531 граммга тенглиги кўрсатиб ўтилган.

Ўзининг юқоридаги жиноий ҳаракатлари билан А.Э. таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиб, парваришлаб, етиштириб, гиёҳвандлик моддаларини ўтказиш мақсадини кўзламай тайёрлаб, кўп миқдорда сақлаб келиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятларни содир қилди.

Ҳозирда унга нисбатан тергов ишлари якунланиб, қонуний чора кўришлик учун Қува туман судига юборилган.

Ўткирбек ҲУСАНОВ, Қува тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, капитан.

Дўстларингизга улашинг:

Сўнгги хабарлар
Архив
Рукнлар