ЁЛҒОН ХАБАРЛАР ҲАҚИҚАТГА ТЎҒРИ КЕЛМАЙДИ

Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими томонидан 2018 йил ва 2019 йилнинг ўтган даврида электр энергиясидан асоссиз ҳисобланган қарздорликлари мавжуд бўлиб, жами 2221 та аҳоли истеъмолчиларининг нореал қарздорликлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг 2018 йил 12 мартдаги 28-ҚФ сонли фармойишига асосан ПК “Электрҳисоб” ва “Биллинггаз” дастуридан чиқарилиши таъминланиб, истеъмолчиларнинг хуқуқлари тикланди.

Хусусан, “Бешкапа” МФЙ, Бешкапа қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Саматов электр энергиясидан 10 миллион 481 минг сўм асоссиз ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб Бюронинг Бешариқ туман бўлимига мурожаат қилганди.

Бўлим томонидан ушбу ҳолат бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда тўлиқ ўрганиш олиб борилиб, Бешариқ тумани электр таъминоти корхонаси ПК “Электрҳисоб” дастурига муқаддам асоссиз равишда 10 миллион 481 минг сўм миқдорида қарздорлик киритиб қўйилганлиги аниқланиб, мазкур қарздорлик асоссиз деб топилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирган ҳолда дастурдан чиқарилди.

Шунингдек, “Қорақўйли” МФЙ, Қорақўйли қишлоғида яшовчи фуқаро А.Ҳамидовнинг хонадони давлат инспектори ўрганганилганида, электрни ҳисобга олиш прибори бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги аниқланган ҳамда мутахассислар иштирокида ўтказилган текширишда 9 миллион 772 минг сўм қарздорлик асоссиз эканлиги аниқланиб, истеъмолчининг электр таъминот корхонасидаги шахсий ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилди.

Шу каби фуқаро Э.Жўраевга 9 миллион 757 минг сўм, М.Исмоиловга
9 миллион 281 минг сўм, А.Убайдуллаевга 9 миллион 261 минг сўм, А.Ғофуровга 7 миллион 588 минг сўм асоссиз ҳисобланган қарздорликлар ҳам ҳисобдан чиқарилди.

Ҳозирда интернет тармоқларида Мажбурий ижро бюроси ходимлари истеъмолчиларга асоссиз қарздорлик ҳисоблаётганликлари ва тўлашни талаб қилаётганликлари ҳақида бонг урилаётган хабарлар мутлақо асоссиздир, аксинча Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан истеъмолчиларга таъминотчи корхоналар томонидан асоссиз ҳисобланилаётган қарздорликлар бартараф этилиб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда.

Шокиржон МАДУМАРОВ, МИБ Бешариқ туман бўлими бошлиғи.

Дўстларингизга улашинг:

Сўнгги хабарлар
Архив
Рукнлар