МАЖБУРИЙ ИЖРО ҲАРАКАТЛАРИ ИЖРОСИ – ҚОНУН ДОИРАСИДА

Фарғонада октябрда 1 миллиард 286 миллион 900 минг сўмлик яроқсиз мол-мулклар йўқ қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда Мажбурий ижро бюроси органлари олдига ҳам муайян вазифалар қўйилган.

Бюронинг Фарғона вилояти органлари тизими иш юритувида 2019 йил 1 октябрь ҳолатига 10 миллиард 929 миллион 600 минг сўмлик 395 та ижро ҳужжати қолдиқда мавжуд бўлиб, уларнинг 5 та ижро ҳужжати юзасидан 440,2 млн. 221 минг сўмлик кўчмас мулк (2 та) ва транспорт (4 та) воситаларини ташкил қилади.

Шунингдек, 7 миллиард 776 миллион сўмлик махсус ускуналар давлат эгалигига ўтказиш белгиланган бўлиб, “Е-IJRO AUKSION” электрон савдосига қўйилган.

Жорий йилнинг октябрь ойи давомида Низомда белгиланган тартибда 961 миллион сўмлик мол-мулклар сотилиши таъминланган. Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкларни сотилишини тезлаштириш мақсадида 2019 йил 30-31 октябрь кунлари Фарғона шаҳар Марказий бозорида савдо ярмаркаси ташкил этилиб, унинг биринчи кунида 52 миллион 700 минг сўм ҳамда иккинчи кунида 57 миллион 200 минг сўмлик мол-мулклар сотилишига эришилди.

Бундан ташқари, фойдаланиш учун мутлақо яроқсиз бўлган 1 миллиард 286 миллион 900 минг сўмлик мол-мулклар йўқ қилинди.

Бюронинг Фарғона вилояти органлари томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган маъмурий жарималарнинг ўз вақтида ундирилиши ҳам эътиборга молик.

Хусусан, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига  4 миллиард 576 миллион 500 минг сўмлик 18 523 та ижро ҳужжатлари иш юритувда қолдиқда мавжуд бўлгани ҳолда, биргина октябрь ойининг ўзида 15 604 та ижро ҳужжати бўйича 3 миллиард 102 миллион 700 минг сўмлик жарима ундирилиши таъминланган.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини таъминлашга қаратилган ҳаракатлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилмоқда.

Жамолиддин ОДИЛОВ, МИБ Фарғона вилояти бошқармасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори.

Дўстларингизга улашинг:

Сўнгги хабарлар
Архив
Рукнлар