ВАЛЮТА БОЙЛИКЛАРИНИ…

Бугунги кунда мамлакатимиздан нақд хорижий валюталарни қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказишга қарши курашиш борасида самарали тизим яратилган.

Бугунги кунда мамлакатимиздан нақд хорижий валюталарни қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказишга қарши курашиш борасида самарали тизим яратилган.

Шу билан бирга, тижорат банкларида валютани эркин айирбошлаш тизими тубдан такомиллаштирилди, бу борада фуқароларимиз учун бир қанча қулайликлар яратилди.
Бироқ, орамизда яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланмасдан, хорижий валютани қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш билан шуғулланиб келаётган шахслар ҳам бор.
Хусусан, фуқаро Ҳ.И. 2019 йил 14 октябрь куни Қувасой шаҳридаги ўзига тегишли бўлган савдо дўконида “махсус харидор”га 500 АҚШ долларини 4 миллион 725 минг сўмга айирбошлаб берган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланди.
Тадбир давомида фуқаро Ҳ.И.дан ноқонуний муомалага киритилган 500 АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида олинди.
Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш Қувасой шаҳар маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, суднинг 2019 йил 21 октябрдаги қарорига кўра, ҳуқуқбузар Х.И.га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 170-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, ашёвий далил тариқасида олинган 500 АҚШ доллари давлат фойдасига мусодар қилинди.

Махкамжон Абдубаннабов,
Қувасой шаҳар маъмурий
судининг раиси.

Дўстларингизга улашинг:

Сўнгги хабарлар
Архив
Рукнлар