25 ОКТЯБРЬ – ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИ КУНИ

Жорий йилда Фарғона шаҳрининг Қиргули мавзесида мудҳиш қотиллик жинояти содир этилди. Ўз қилмишини яширишга уринган қотил эса жасадни одеялга ўраб, Тошлоқ туманидан оқиб ўтувчи «Катта Фарғона» каналига ташлаб юбормоқчи бўлди. Ўша куни тунги соат 22.00лар чамасида туманнинг «Ўзбекистон» ва «Бўстон» маҳалларига хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори, катта лейтенант Рустамхон Жаҳонов ва профиллактика инспектори ёрдамчилари Фаррух Рустамов, Зуҳриддин Қамбаровларнинг сергаклиги туфайли жиноят совумай туриб фош этилди.

Шу муносабат билан ўз ишига садоқатли, доимо ҳушёр ва сергак ИИБ ходими Р.Жаҳонов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Р.Маматов томонидан муносиб тақдирланди.

Рустамхон Жаҳоновдек ИИБ ходимларини касб байрамлари билан яна бир бор қутлаймиз!

Суратда: Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Р.Маматов профилактика инспектори, катта лейтенант Рустамхон Жаҳоновни муносиб тақдирламоқда.

Дўстларингизга улашинг:

Сўнгги хабарлар
Архив
Рукнлар