ТИНЧЛИК, ОСОЙИШТАЛИК ПОСБОНЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ҳурматли тинчлигимиз, осойишталигимиз посбонлари!

Бугун мустақил диёримизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг изчил амалга оширилишида Сиз, азиз Ички ишлар ходимларининг муносиб ҳиссаларингиз бор, албатта. Чунки, Сизлар юртимиз тинчлиги ва фаровонлигини тўла таъминлаб, мамлакатимизнинг мустаҳкам  таянчи бўлмоқдасизлар. Айниқса, ҳуқуқий йўналишда олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар сабаб халқимизнинг Сизларга бўлган ишонч, эътиқоди янада ортди. Мустақил Ўзбекистонимизнинг янгиланиш даврида, янги Ўзбекистон дунёга янгитдан юз очаётган бир даврда озод мамлакатимизда яшаб, меҳнат қилаётган ҳар бир фуқаромизнинг келажаги буюк Ўзбекистонимизга бўлган ишончу эътиқоди ҳам тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев бошлаган очиқ эшиклар сиёсати, ички ва ташқи сиёсатдаги ижобий ўзгаришлар бугун бутун дунёҳамжамияти томонидан тан олиниб, қўллаб-қувватланмоқда.

“Кучли давлатдан – кучли жамият сари” ғояси асосида халқимизнинг тинч  ва фаровон ҳаёт кечириши, келажакни таъминлаши учун Ички ишлар ходимлари зиммаларидаги масъулиятли ҳамда шарафли вазифаларини сидқидилдан бажариб, бугун ўзларининг анъанавий касб байрамларини муносиб кутиб олмоқдалар.

Азизлар! Сизларни касб байрамларингиз билан чин дилдан муборакбод этамиз ва Сизларга оилавий бахт, омакд ҳамиша ҳамроҳ бўлишига тилакдошмиз! Халқимизнинг бахтига соғ-омон бўлинглар, азизлар!

“Қонун ва ижро” газетаси таҳририяти.  

Дўстларингизга улашинг:

Сўнгги хабарлар
Архив
Рукнлар