МАШИНАДА ҚИЗЧАНИ УРИБ ЮБОРДИ…

Ушбу автофалокат умуман бўлмаслиги мумкин эди. Агарда Ваҳоб Ҳолиқов ўзининг “Камаз 55111” русумли, 40 U 327 EA давлат белгили юк автомашинасини ҳайдовчилик ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари бўлмаган шахс Элмурод Каримовга бошқариш учун топшириб қўймаганида.

Элмурод сўнгги вақтларда транспорт воситаларини бошқариш учун ҳеч қандай ҳужжати бўлмасада, таниши Ваҳоб
Ҳолиқовнинг юк машинасини тез-тез бошқариб шағал олиб келиш учун борарди.

2019 йил 23 май куни эрталаб ҳам Элмурод Ваҳоб аканинг уйига келди ва Саткак қишлоғи тепасидаги адирликдан шағал олиб келмқочилигини билдирди. В.Ҳолиқов юк машинасини бошқаришни Элмуродга топшириб юбораверди. Автомашина Қўштепа тумани, Нурафшон маҳалласи, “Кичик ўрикзор” кўчасининг ички йўли бўйлаб юриб борар экан, “Ўрикзор” кўчасидаги 30-уйни рўпарасидан ўтиб кетаётган вақтида йўл тор ва кескин ўнг томонга бурилиш бўлганлиги сабабли Элмурод бошқарувидаги “Камаз” автомашинасини ўнг томондан ҳайдаб, ўзи йўлни чап томони, яъни қарама-қарши томондан келиши мумкин бўлган транспорт воситаларига қаради-ю, шуни ҳисобига йўлнинг ўнг томонига унча эътибор бермади. Натижада йўл бўйида турган вояга етмаган Д.Муҳидиновани босиб кетди. Гарчанд машина билан одамни босиб юборганини билсада, тўхтаб, воқеа жойидан кетиб юбораверди. Ярим йўлда эса машинанинг ҳақиқий ҳужжатли эгаси билан алмашиб олишди.

Аммо қонли воқеа юз берган жойда қизчвани қайси машина босиб кетганини жуда яхши билишарди. Шу сабаб Ваҳоб Ҳолиқов ва Элмурод Каримовга телефон қўнғироғи бўлиб, тез қайтишлари талаб этилди.

ИИБ ходимлари Элмуроднинг бошқарувида бўлган “Камаз” русумли, 40 U 327 EА давлат рақамли юк автомашинасини кўздан кечиришиб, ўнг томон ўрта шинасидан соч толасига ўхшаш толани ва  ёғга ўхшаш моддани, автомашинанинг ўнг томон қанотидан мато бўлагини далилий ашё тариқасида олишди.

2019 йил 7 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди ушбу жиноий ишни кўриб чиққач, судланувчи  Каримов Элмурод Бахромович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси 3-қисмига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил уч йил транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, олти йил озодликдан маҳрум қилинди.

Муҳиддин ДЖУРАБАЕВ,  Ёзёвон тумани прокурори ўринбосари.

Дўстларингизга улашинг:

Сўнгги хабарлар
Архив
Рукнлар