САЙЛОВЧИЛАР ИМЗОЛАРИНИ ТЎПЛАШГА КИРИШИЛДИ

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро Матбуот марказида мамлакатдаги фаолият юритаётган сиёсий партиялар Сайлов кодексига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига тегишли ҳужжатлар ва сайловчиларнинг сиёсий партияни сайловлардаги иштирокини қўллаб-қувватловчи камида қирқ мингта имзоси бўлган имзо варақаларини тақдим этди.

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабарига кўра, сайлов кампанияси эълон қилингандан кейин барча сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганлиги ҳақидаги гувоҳномаларни олиб, сайловчиларнинг имзосини тўплашга киришганлар.

Сайлов кодексининг 38-моддасига мувофиқ, сайловчилар битта ёки бир неча партияни қўллаб-қувватлаб, имзо варақаларига имзо қўйишга ҳақли.

Сиёсий партияларга уларни ушбу тартибда имзоларни тўплашда имзо варақаларини бузиб қўйилиши, тўлиқ тўлдирилмаслигини инобатга олган ҳолда қўшимча имзо бланкалар ҳам берилди.

Мазкур тадбирларни ўтказиш тамойилга кўра, иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек, ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш Қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда амалга оширилади.

Бунда сайловчи имзо варақасига ўз фамилиясини, исмини, отасининг исмини, туғилган йилини, (ёши ўн саккизда бўлса, қўшимча равишда туғилган куни ва ойини), яшаш жойи манзилини, паспортининг серияси ва тартиб рақамини, шунингдек имзо қўйилган санани кўрсатади.

Имзо варақаси имзони тўплаган шахс томонидан ўз фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда имзоланади, шунингдек, тегишли сиёсий партиянинг туман, шаҳар тузилмаси раҳбари томонидан муҳр босиб тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси cайловида иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш муҳим аҳамиятга эга.

Марказий сайлов комиссияси имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириши учун қирқ минг ва кўпи билан 10 фоиз қўшимча имзолар сиёсий партиялар томонидан тақдим этилади.

Сиёсий партиялар тақдим этган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлиги Марказий сайлов комиссияси томонидан беш кунлик муддатда текширилиб, текшириш ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида сиёсий партияларга олдиндан маълум қилинади.

Сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини Марказий сайлов комиссияси томонидан текширилиши жараёнида иштирок этади.

Элмуроджон ОРТИҚОВ, Данғара туман маъмурий судининг раиси.

Дўстларингизга улашинг:

Сўнгги хабарлар
Архив
Рукнлар