“ЕР УЧАСТКАСИНИ АУКЦИОНДА ЮТИБ БЕРАМАН…”

деб фирибгарлик йўли билан ўзгаларнинг жами 86 миллион 700 минг ўзбек сўми ва 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўзлаштирган Ёзёвон туман архитектура ва қурилиш бошқармаси собиқ мутахассиси фуқароларга ҳатто туман ҳокимининг қарорини чиқартириб, бошқа ҳужжатларини ҳам расмийлаштириб беришни ваъда қилиб юборган экан

Фирибгарлик ҳозирги вақтда хўп урчиган жиноят турларидан бири ҳисобланади. Баъзи бир нафс балосига йўлиққан кимсалар фирибгарликни ўзларига касб қилиб олдилар, десак ҳам сира муболаға қилмаган бўламиз. Айниқса фирибгарлар орасида хотин-қизлар вакилаларининг борлиги эса ушбу жиноят турининг қанчалар оммавийлашганини яққол кўрсатиб турибди.

Ўз вақтида Ёзёвон туман архитектура ва қурилиш бошқармаси мутахассиси лавозимида ишлаган 32 ёшли Раъно Валиева фирибгарлик йўли билан 21 та ҳолатда фуқароларнинг ишончига кириб, уларни алдаб, жами 86 миллион 700 минг сўм ва 400 АҚШ долларини ўзлаштириб юборди.

Чунончи, 2017 йил май ойида Жўрабоева Нилуфар Одилжоновнага Ёзёвон туман, “Навбаҳор” маҳалласидан уй-жой қуриш учун 10 сотих ер майдонини аукцион орқали ютиб беришини, туман ҳокими қарори ва бошқа барча ҳужжатларини ўзи тўғрилашини айтиб алдаб, ундан 3 миллион 200 минг сўмни олиб, пулларни шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборди. Худди шу каби Жўрабоева Шоҳидахон Одилжоновнага ҳам Ёзёвон тумани, “Навбаҳор” маҳалласидан уй-жой қуриш учун 10 сотих ер майдонини аукцион орқали ютиб беришини, туман ҳокими қарори ва бошқа барча ҳужжатларини ўзи тўғрилашини айтиб алдаб, ундан 4 миллион сўмни олди. Сентябрь ойида Пўлатова Рухсорахонга Ёзёвон тумани, “Янги бўстон” маҳалласидан уй жой-қуриш учун 8 сотих ер майдонини аукцион орқали ютиб беришини, туман ҳокими қарори ва бошқа барча ҳужжатларини ўзи тўғрилашини айтиб алдаб, ундан 3 миллион 800 минг сўм ундириб олди.

“Ер участкасини аукционда ютиб бераман, туман ҳокимини қарорини чиқартириб, қолган ҳужжатларини ҳам ўзим тўғрилаб бераман” декган ёлғон ваъдалар билан биргина 2017 йил сентябрь ойини ўзида Ядгарова Муҳаббатхон Эркаевнага “Янги бўстон” маҳалласидан уй-жой қуриш учун 16 сотих ер майдонини расмийлаштириб беришини айтиб, 7 миллион сўмини, Қўчқарова Улпатой Мухамовнага 16 сотих ер майдони учун 6 миллион сўмини, Исмоилова Маҳарамой Абдураҳимовнага 16 сотих ер майдонига деб 7 миллион сўмни, Ҳамрақулова Матлубахон Юлдашалиевнага 8 сотих ер майдони учун деб 3 миллион 800 минг сўмини, Мўйдинова Жумагул Собиржоновага эса 30 сотих ер майдон учун 2 миллион сўм, Мўйдинова Бозоргул Абдумуталиповнадан 20 сотих ер майдонига дея 2 миллион сўм, ноябрь ойида эса Қодиров Шерзод Маҳмуджон ўғлига 16 сотих ер майдонига эга бўласиз деган ваъда билан ундан 6 миллион 400 минг сўм, Ашурова Кароматхон Ҳасановнага учун 8 сотих ер майдони ажратилади деб, 2 ойда туман ҳокими қарори ва бошқа барча ҳужжатларини ўзи тўғрилашини айтиб алдаб, ундан 3 миллион 200 минг сўм, 2018 йил февраль ойига ўтиб Раҳмонов Шерзод Раҳматжоновичга 20 сотих ер майдони ажратиб беришини пеш қилиб, ундан 7 миллион 500 минг сўм, март ойида Акрамова Одинахон Алижон қизига “Янги обод” маҳалласидан уй-жой қуриш учун 4 сотих ер майдонини аукцион орқали ютиб беришини, туман ҳокими қарори ва бошқа барча ҳужжатларини ўзи тўғрилашини айтиб алдаб, ундан 1 миллион сўм, май ойида Мамасодиқов Акрамжон Икромжоновичга “Янги бўстон” маҳалласидан уй-жой қуриш учун 8 сотих ер майдонини аукцион орқали ютиб беришини, 1 ой ичида туман ҳокими қарори ва бошқа барча ҳужжатларини ўзи тўғрилашини айтиб алдаб, ундан 6 миллион сўм, июнь ойида Аҳмаджонова Нигора Абдужалиловнага “Янги бўстон” маҳалласидан уй-жой қуриш учун 10 сотих ер майдонига, 3 ой ичида барча ҳужжатлари тўғри бўлади деб 6 миллион сўм, июль ойида Жумаев Даврон Маҳмуджон ўғлига 10 сотих ер майдони учун 3 миллион 500 минг сўм, октябрь ойида Мамадалиев Маҳамад Мариповичга “Янги обод” маҳалласидан уй-жой қуриш учун 10 сотих ер майдонини ажратиб бериш учун 4 миллион сўм, ноябрь ойида Юнусов Эргашалига “Янги обод” маҳалласидан уй-жой қуриш учун 10 сотих ер майдонини аукцион орқали ютиб беришини, 1 ой ичида зарур ҳужжатларини тўғрилаб беришўини айтиб алдаб, ундан 400 АҚШ долларини олди.

2018 йил ноябрь ойида таниши О.Одилов билан бирга, Ҳайдаров Абдухамитга “Янги обод” маҳалласидан уй-жой қуриш учун 10 сотих ер майдонига деб аввал ўзи 1 миллион 300 минг сўм, кейин О.Одилов орқали 1 миллион 160 минг сўмни Ёзёвон туман ҳокимияти олдида олди.

Ноябрь ойида О.Одилов билан бирга, Рустамов Азаматжон Азамжон ўғли ва Рустамов Мўминжон Муҳидиновичларнинг ҳар бириги “Янги обод” маҳалласидан уй-жой қуриш учун 10 сотихдан ер майдонини аукцион орқали ютиб беришини, 1 ой ичида туман ҳокими қарори ва бошқа барча ҳужжатларини ўзлари тўғрилашини айтиб алдашиб, уларнинг ҳар биридан 4 миллион сўмдан олишиб, 8 миллион сўмни тенг бўлиб олишди. О.Одилов фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган 4 миллион пулни уйида сақлаб келиб, тергов жараёнида қайтариб беришга мажбур бўлди.

Хўш, Раъно Валиеванинг ҳамтовоғи О.Одилов ким? У нега бундай фирибгарлик ишларига аралашиб, ҳатто воситачилик қилишгача бориб етди?

Одилов Орифжон Ёзёвон туман, “Янги обод” маҳалла фуқаролар йиғинининг собиқ раиси, ҳозирда пенсияда, оилали, 5 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган.

Гап шундаки, Раъно Валиева бебилиска пулларни қўлга киритиш учун ҳатто маҳалла фуқаролар йиғини раисини ҳам ўз томонига оғдириб олишгача бориб етди. Энг муҳими, Раъно Валиева фуқароларга ваъда қилганидек, барчасига ер участкаларини аукционда ютиб бермаган, пулларини умуман қайтариб бермаган бўлсада, фақат жабрланувчи Раҳмонов Шерзод Раҳматжоновичнинг судда таъкидлашича, Раъно Валиева 2018 йил февраль ойида унга “Янги бўстон” маҳалласидан уй-жой қуриш учун 20 сотих ер майдонини аукцион орқали ютиб беришини, туман ҳокими қарори ва бошқа барча ҳужжатларини ўзи тўғрилашини айтиб алдаб, ундан 10 миллион сўмни олиб, 8 сотих ер майдонини 2 миллион 500 минг сўм эвазига ютиб бергану қолган 12 сотих ер майдонини ютиб бермаган, табиийки, қолган пулларини қайтармаган.

Албатта, берилган ваъдалар ўз вақтида бажарилмагани учун ҳам фуқаролар фирибгарнинг фириблари қурбони бўлганини билганларидан сўнг Раъно Валиеванинг жиноий қилмишлари юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишни бошладилар. Ваҳоланки, бу ўринда Раъно Валиева амалда қонун талаблари асосида бўлиб ўтиши лозим бўлган аукцион жараёнларига ҳам фириб аралаштиришни кўзлаганди-ю, фақат бир мартагина уддасидан чиққанди, холос. Қолганига эса…

Суд ҳукми билан Валиева Раънохон Раҳматовна Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б, в” бандлари билан айбли деб топилиб, унга икки йил қурилиш бўлимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, беш йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Р.Валиевага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖПК 533-моддаси 1-қисмининг 2-бандини қўллаб, ҳомиладорлиги сабабли бир йилга, 2020 йил 24 июль кунига қадар ҳукм ижроси кечиктирилди ва 2020 йил 24 июль куни қамоққа олинадиган бўлди.Унинг ҳамтовоғи Одилов Орифжон Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б, в” бандлари билан айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 45, 57-моддасини қўллаб, икки йил ўзини-ўзи бошқариш органлари соҳасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, уч йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди, унга яшаш жойини у ёки бу сабаб билан сутканинг соат 22:00 дан соат 06:00 га қадар тарк этиш тақиқланди.Қўшимча тарзда судланувчилар Р.Валиева ва О.Одиловлар фуқароларга фирибгарлик йўли билан етказган моддий зарарларини тўласича қоплашлари ҳам кўрсатиб ўтилди.

Муҳиддин ДЖУРАБАЕВ,  Ёзёвон тумани прокурори ўринбосари.

Дўстларингизга улашинг:

Сўнгги хабарлар
Архив
Рукнлар