Архив: Май 2019

» 31.05.2019

Ходимлар олиши лозим бўлган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни оз-оздан, билинтирмасдан ушлаб қолиб, йиғилган пулларни бошқа ишчиларнинг пластик карталарига ташлаб, турли  бахоналар билан улардан пластик карталарини олиб, пулларни эҳтиёжига ишлатган айёр ҳисобчи тумшуғидан илинди.

» 31.05.2019

Шахс томонидан икки ёки ундан ортиқ ҳар бири алоҳида жиноят таркибини ташкил этувчи жиноят содир этилиши деб, содир этилган қилмишлар икки ёки ундан ортиқ мустақил жиноят сифатида баҳоланишига айтилади. Яъни ҳар бир жиноят алоҳида жиноят таркиби (объект, объектив томон ва субъект, субъектив томон)га эга бўлиши лозим ҳамда бундай ҳолатда жиноятнинг такроранлигини келтириб чиқарувчи асосий элемент бу жиноятнинг субъекти ҳисобланади.

» 31.05.2019

2019 йил 15 апрель куни Данғара туман маъмурий суди уяли алоқа воситаси билан боғлиқ маъмурий ишни кўриб чиқди.

» 31.05.2019

Одатда, безорилик учун ҳам амалдаги қонунларимизда жазо кўзда тутилган. Аммо кўпчилик буни яхши билмагани ҳолда безорилик қилиб қўяди-да, сўнг пушаймон бўлиб юради. Кундуз соат тахминан 19:00ларда Мирзажонов Нодиржон Носиржон ўғли […]

» 23.05.2019

Ёш бўла туриб ўтган ҳаётлари давомида бирон ижтимоий фойдали касбнинг бошини тутиш ўрнига кимларнидир қақшатиб, мол-мулкини ўмаришни улар касб деб билмоқдалар.

» 23.05.2019

Ўзаро жанжал, гап талашиш устида қилинган қонли қотилликдан сўнг Санжар Саиднинг совуб улгурмаган жасадини қандай қилиб бўлмасин йўқотиш ҳаракатига тушиб қолди.

» 23.05.2019

2 минг АҚШ долларини А.Набиевдан Муҳаммадшариф 2017 йил март ойида Қумтепа айланма йўли бўйида санаб олди ва бемалол ҳужжатларини ИИБга топширавериши мумкинлигини атйди.

» 23.05.2019

Одатда, ёш болага мабодо чўғни кўрсатиб, огоҳлантириб қўйсангиз, сўзсиз кейинги ҳаёти давомида чўғни сира ҳам қуруқ қўл билан ушламайди. Чунки, чўғ куйдириб қўйишини олдиндан билади-да. Гарчанд ушбу ўхшатишимиз қўполроқ туюлсада, […]

» 23.05.2019

2018 йил март ойи бошида эса Ю.Абдураҳмоновнинг яшаш хонадонига бориб, 40 литр ҳажмли пропан газ баллони олиб беришини айтиб алдаб, аввалига 48 минг сўм пулларини, орадан икки кун ўтиб газ баллони гаплашиб қўйганини, ушбу газ баллонига суюлтирилган газ қуйиш учун деб 13 минг сўм тўлов қилиш лозимлигини айтиб алдаб, жами 61 минг сўм пулларини қўлга киритиб, ишлатиб юборди.

» 20.05.2019

Орамизда шундай одамлар борки, ўзи ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар таркибида ишлаб, амалдаги қонунларни, айниқса пора бериш, пора олиш катта жиноят эканини била туриб ҳам жиноятга қўл урмоқдалар. Бироқ, пиравордида қилмишлари […]