Архив: Апрель 2019

» 30.04.2019

Қува туманида яшовчи фуқаро Умиджон Исмоиловга 95 нафар фуқаролар қатори Қува тумани ҳокимининг 1996 йил 14 март кунги 95/03-сонли қарори асосида Қува туманидаги “Ўрабоши” МФЙ, “Етакчилар” кўчаси ҳудудидан 15 сотих ер участкаси якка тартибда турар-жой қуриш учун ажратилган эди. Бироқ фуқаро У.Исмоилов ажратилган 15 сотих ер участкасига якка тартибда уй-жой қурмади, аксинча фуқаро Ойбек Қосимов билан 15 сотих ер участкасини амалдаги қонунларга зид равишда олди-сотдли қилиб, 210 минг сўмга сотиб юборди. Табиийки, О.Қосимов ушбу 15 сотих ер участкасига ўзбошимчалик билан турар-жой қуриб, ноқонуний фойдаланиб келди.

» 30.04.2019

14 ёшга тўлиб-тўлмаган Нурулло Мамасидиқов ёшгина синглиси Зиёда билан онаси ўлиб, етим қолганларидан сўнг отаси Сахобиддин ака Зияев икки бора уйланса ҳам рўзғори тинч бўлавермагач, ўзига ўхшаш уч марта эрга тегиб чиқиб тинчимаган Ф.Зияевага 2006 йили шаърий никоҳ билан уйланди.

» 30.04.2019

Адлия бошқармасининг “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” акцияси бўйича 91 353-43-41 рақамли уяли телефондан мурожаат келиб тушганди.

» 30.04.2019

Фарғона вилоят ИИБ ЭКБнинг 2018 йил 7 декабрь кунги 708-сонли хулосасида судланувчи М.Муноварованинг яшаш хонадонидан далилий ашё тариқасида олинган 56 дона “Лирика 300 мг Прегабалин” таблеткалари таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд эмаслиги, таблеткалар гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп модда ҳисобланмаслиги кўрсатилди.

» 30.04.2019

Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг раиси Р.Тургинов, судьяси У.Жўраев 2019 йил 17 апрель куни Андижон Санъат коллежи биносида ўқитувчилар ва талабалар ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширдилар.

» 30.04.2019

Кўрилган ишлардан 94,2 фоиз даъво қаноатлантирилиб, фуқароларнинг қарз муносабатларига доир муаммолари қонуний ва адолатли ечимини топган.

» 30.04.2019

14 ёшга тўлган бола ўзининг таъминоти учун ота ёки онадан ёхуд ота-онаси билан бирга яшамаётган бўлса, бир вақтнинг ўзида ота-онанинг ҳар иккисидан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақлидир.

» 24.04.2019

Департамент хабарлари

» 24.04.2019

Фуқаролар мурожаати – назоратимизда!

» 24.04.2019

“Қонун ва ижро” газетасининг 2019 йил 29 январь кунги 2-сонида  газетанинг махсус мухбири Маъруфа Солиеванинг “Мурожаатга эътибор “намунаси” деб номланган мақоласи вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. […]